Бьянка Андрееску 19 дақиқада чемпион бўлди
Ads
Канадалик теннисчи Бьянка Андрееску Торонто шаҳрида ўтказилган "Премьера" мусобақасининг бош совринини қўлга киритди.
 
Бьянка финал учрашувида америкалик Серена Уильямсга қарши кортга чиқди. Ўйинда ҳисоб 3:1 бўлиб турган вазиятда Серена ўйинни охиригача давом эттира олмаслигини маълум қилди. Бунга сабаб унинг белидаги жароҳат бўлди. 
 
Шу тариқа Андрееску 900 рейтинг очкоси ва 521,530 АҚШ доллари мукофот пули билан бир бош совринни қўлга киритди.

Минбар

Барча блоглар