"Challenge Samarkand-2026": "Sprint Distance" ҳам қизғин тарзда ўтди
Самарқандда 12–13 сентябрь кунлари ўтказилган халқаро Challenge Samarkand-2026 триатлон фестивали доирасида Sprint Distance мусобақаси ҳам бўлиб ўтди.
Мазкур йўналишда иштирокчилар 750 метр сузиш, 19 километр велосипедда ҳаракатланиш ва 5 километр югуриш босқичларини босиб ўтишди. Sprint Distance трассаси спортчилардан қисқа масофада юқори тезлик ва чидамлиликни намойиш этишни талаб қилди.
Мусобақанинг сузиш қисми Самарқанддаги эшкак эшиш каналида ташкил этилди. Велосипед босқичи эса асосан Silk Road Samarkand мажмуаси ҳудудидаги текис ва тезкор 19 километрлик трассада ўтказилди. Югуриш қисми 5 километр масофани ташкил қилди.

Фикрлар