Чалханоглу «Интер»нинг навбатдаги икки учрашувини ўтказиб юборади
«Интер» ярим ҳимоячиси Ҳакан Чалҳаноғлу жароҳати сабаб «Штутгарт» ва «Дженоа»га қарши ўйинларни ўтказиб юборди.
«Интер» яримҳимоячиси Хакан Чалханоглу жамоанинг «Штутгарт»га қарши Чемпионлар лигаси ва «Женоа»га қарши Италия чемпионатидаги навбатдаги учрашувларида иштирок этмайди. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар берди.
Туркиялик футболчи якшанба куни «Аталанта»га қарши 4:4 ҳисобидаги баҳсда жароҳат олган ва биринчи бўлимдаёқ алмаштирилган эди. Ўша учрашувда Пётр Зелиньски ҳам жароҳатланиб, унинг ўрнига Петар Сучич майдонга тушган.
Чалханоглу сентябрь-октябрь ойларида ҳам соннинг яқинлаштирувчи мушаклари жароҳати сабаб клуб ва терма жамоа сафидаги 5 та учрашувни ўтказиб юборган эди.
32 ёшли яримҳимоячи жорий мавсумда «Интер» сафида 14 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол урди ва 4 та огоҳлантириш олди.
Изоҳлар (0)