«Челси», «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» хорватиялик футболчи учун курашмоқда
«Арсенал» ва «Челси» 50 миллион фунтга баҳоланаётган «Фрайбург» ҳужумчиси, 6 гол урган хорват Игор Матановичга қизиқмоқда.
Англиянинг етакчи жамоалари — «Арсенал» ва «Челси» 23 ёшли хорватиялик ҳужумчи Игор Матанович ўйинини жиддий кузатмоқда. Аввалроқ футболчига «Манчестер Юнайтед» томонидан ҳам қизиқиш билдирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу ҳақда TEAMtalk нашри маълум қилмоқда.
Матанович 2025 йилдан буён Германиянинг «Фрайбург» жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Клуб унинг трансфер қийматини 50 миллион фунт атрофида баҳоламоқда. Шу билан бирга, немис жамоаси ҳозирча ҳужумчини сотишни режалаштирмаяпти, чунки футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.
Жорий мавсумда Матанович «Фрайбург» таркибида барча мусобақалар доирасида етти ўйинда майдонга тушди. У шу вақт ичида олти гол урди ва учта голли узатма амалга оширди.

Изоҳлар (0)