“Челси” бир йилда иккита гол урган қиммат ҳужумчидан воз кечди
Лондоннинг “Челси” клуби 23 ёшли ҳужумчи Лиам Делапни уни сотиб олганидан бир йил ўтиб, сотиб юборадиган бўлди. Бу ҳақда таниқли журналист Сэм Табуто хабар берди.
Манбага ишониладиган бўлса, лондонликлар Делап учун 58,5 миллион евродан бошланган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Айни пайтда ҳужумчига “Эвертон” ва “Ноттингем Форест” қизиқиш билдирмоқда.
Ўтган ёзда “Челси” Делапни “Ипсвич”дан 35,5 миллион еврога сотиб олган эди. У Лондон клуби сафида барча мусобақаларда 41 та ўйин ўтказиб, икки марта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.
Делапнинг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар