"Челси" дарвозабон сотиб олмоқчи

"Челси" "Атлетик" дарвозабони Унаи Симонни ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея ёзмоқда Fichajes.com портали. 

Манбанинг хбарига кўра, Симон трансферини "кўклар" бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг шахсан ўзи истамоқда. Мутахассиснинг фикрича, жамоанинг амалдаги посбони Роберт Санчесга кучли рақобатчи керак. 

Жорий мавсум Унаи 11та ўйинда майдонга тушишига улгурди. Шу билан бирга 5 та беллашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!