"Челси" Энцо Фернандесга биттада ўринбосар топди
«Челси» ярим ҳимоячи Энцо Фернандес «Манчестер Сити»га ўтиб кетиши мумкин бўлган ҳолатда унинг ўрнини ким билан тўлдиришни режалаштираётгани маълум бўлди.
TEAMtalk нашри хабар беришича, лондонликлар «Монако»нинг марказий ярим ҳимоячиси Ламина Камара учун расмий таклиф тайёрламоқда. Манбага кўра, «Челси» бу трансфер бўйича деярли бутун ой давомида музокаралар олиб борган.
Таъкидланишича, тахминан 60 миллион евро атрофидаги таклиф «Монако» клубини қониқтириши кутилмоқда.
Янги мавсумда 22 ёшли сенегаллик футболчи барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда учта ўйинда майдонга тушиб, бир бор гол урishga муваффақ бўлди.
Камаранинг амалдаги шартномаси «Монако» билан 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари унинг бозор қийматини 40 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар