"Челси" Фабрегаснинг шогирдини олиб кетмоқчи
«Комо» жамоаси ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лукас да Кунья бир вақтнинг ўзида бир нечта инглиз клублари диққат марказига тушди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.
Маълумотларга кўра, 25 ёшли француз футболчисини Лондоннинг «Челси» клуби, шунингдек «Ноттингем Форест» ва «Борнмут» жамоалари ўз сафига қўшиб олишни кўриб чиқмоқда. «Комо» раҳбарияти эса ярим ҳимоячини сотиш орқали 50 миллион евро ишлаб топишни мақсад қилган.
Лукас да Куньянинг амалдаги шартномаси 2031 йил июн ойи охирига қадар «Комо» билан кучда қолади.
Жорий мавсумда Италия чемпионати доирасида да Кунья бешта ўйинда майдонга тушди, аммо гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмади.

Фикрлар