"Челси"га керакмас ҳужумчига машҳур жамоадан иш чиқди
«Тоттенхэм» клуби «Челси» ҳужумчиси Николас Жексонга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Daily Mail нашри хабарига кўра, «шпорлар» бош мураббийи Роберто де Дзерби ёзги трансфер ойнаси ёпилгунча жамоа ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирган.
Шу мақсадда асосий номзодлардан бири сифатида Сенегал терма жамоаси форварди Николас Жексон кўрилмоқда. Манбага кўра, «Челси» раҳбарияти футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр, аммо унинг трансфер нархини 65 миллион фунт стерлинг атрофида баҳоламоқда.
25 ёшли ҳужумчи 2023 йил ёзидан бери «Челси» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У шу вақтга қадар лондонликлар таркибида 81 ўйин ўтказиб, 30 та гол урган ва жамоадошларига 12 маротаба голли пас йўллаган. Жексоннинг клуб билан амалдаги шартномаси 2033 йилга қадар мўлжалланган.

Фикрлар