"Челси"га қишда янги "юлдузча" келади
Лондоннинг «Челси» клуби яқин кунларда Франциянинг «Страсбур» жамоаси билан Марокаш терма жамоаси вингери, 20 ёшли Жассима Ясин трансфери бўйича келишувга эришиши мумкин.
Бу ҳақда Ouest-France нашрига Хаби Алонсо мураббийлар штаби аъзоси Кристоф Лоллишон маълумот берган.
Унинг сўзларига кўра, томонлар ўртасидаги келишув деярли тўлиқ мувофиқлаштирилган, битимни расмийлаштириш эса қишки трансфер ойнасида амалга оширилади.
Ясин 2026 йилдан буён «Страсбур» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унгача футболчи Франциянинг яна бир клуби — «Дюнкерк» таркибида тўп сурган.
Жорий мавсумда вингер Лига 1 мусобақасида жамоаси учун олти ўйин ўтказиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва бир марта голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар