"Челси" ҳамма сўраётган Педру Нетуга нарх белгилади
«Челси» ҳужумчи ярим ҳимоячиси Педру Нетуни ёзги трансфер ойнасидан олдин сотиши мумкин. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотича, лондонликлар португалиялик вингер билан хайрлашишга тайёр. Клуб раҳбарияти футболчининг трансфери орқали тахминан 100 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.
Педру Нету 2024 йили «Вулверхэмптон»дан «Челси» сафига 60 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг Лондон клуби билан тузган шартномаси 2031 йил 30 июнига қадар амал қилади.
Аввалроқ футболчига «Манчестер Сити» ҳамда Саудия Арабистони клублари томонидан жиддий қизиқиш билдирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар