“Челси” ҳеч ким кутмаган мураббийни олиб келади

CHERY AUTO

Жаҳон футболида 2026 йилнинг биринчи истеъфоси Англия Премьер-лигасида юз берди. Янги йилнинг илк куни “Челси” хўжайинлари қарорига кўра, италиялик бош мураббий Энцо Мареска ишдан бўшатилди.

Tecno

Айни пайтда “аристократлар” жамоани муваффақиятли бошқара оладиган бошқа мутахассис қидирмоқда.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифаси орқали лондонликлар рўйхатига киритилган номзодлар орасида асосий эътибор кимга қаратилаётганини маълум қилди.

Унга кўра, Франция чемпионатида “Страсбург” жамоасини бошқараётган Лиам Росеньор тез орада “Челси”ни қабул қилиб олиши кутиляпти.

Лондон клуби раҳбарияти мутахассиснинг имкониятларини юқори баҳоламоқда ва айни пайтда у энг асосий даъвогар сифатида ўрганиляпти. Агар “Челси” Росеньор бўйича музокараларни бошласа, “Страсбург” янги бош мураббий топиш масаласини жадаллантиради.

Росеньор раҳбарлигида “Страсбург” Франция чемпионатида 16 турдан кейин саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 23 очко тўплаган ва пешқадам “Ланс”дан 14 очкога ортда қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!