"Челси" ҳужумчи бошқа клубни танлади
Хаби Алонсо унга ишонч билдирмади
«Челси» клуби ҳужумчиси Николас Жексон ўзининг келажакда қаерда ўйнашни исташини аниқлаб олди.
Marca нашри маълумотига кўра, сенегаллик футболчи Мадриднинг «Атлетико» жамоасига ўтиш ниятида. Хабар қилинишича, 25 ёшли форвард «матрасчилар» таклифига оғзаки розилик берган.
Жексонга «Астон Вилла» ҳам даъвогарлик қилмоқда, аммо у Англияда қолишни истамаяпти ва Мадридга кўчиш вариантини афзал кўрмоқда.
«Челси» раҳбарияти эса аксинча, футболчини айнан бирлашмаҳэмтонлик клубга сотишдан манфаатдор. «Атлетико» ҳозирча лондонликлар билан келишувдан анча узоқ ва агар музокаралар самара бермаса, бошқа номзодларга ўтиши мумкин.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, Николас Жексоннинг трансфер қиймати 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Изоҳлар (0)