“Челси”: Катта трансфер барбод бўлди!
Football London нашри “Монако” ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени “Челси”га ўтмаслик бўйича якуний қарорга келгани ҳақида маълумот тарқатди.
“Аристократдлар” истеъдодли ўйинчига жамоа етакчиси Нголо Кантенинг ўринбосари сифатида қизиқиш билдираётган эди. Клубда трансферлар учун масъул бўлган Марина Грановская Францияга бориб футболчилнинг оиласи билан ҳам танишиб келганди.
Бироқ, лондонликларнинг бу ҳаракатлари ҳеч қандай самара бермади. Орельен қишда жамоасини тарк этмаслигини маълум қилди.
Тчуаменини олмоқчи бўлган жамоалар энди ёзда “Монако”га қайта мурожаат қилишига тўғри келади.
Фикрлар