“Челси” катта трансфердан воз кечди

  • 24 декабрь, 09:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси” клуби “Борнмут”нинг қанот ҳужумчиси Антуан Семеньо трансфери борасидаги ҳаракатларини тўхтатди ва бу футболчини ўз сафига қўшиб олмайдиган бўлди.

Tecno

Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Лондонликлар футболчи бўйича расмий сўров юборган эди, бироқ якунда жамоанинг ҳозирги ҳужум чизиғи вакилларига ишонишга қарор қилишди. Қайд этилишича, томонлар ўртасидаги музокаралар келаси ёзда қайта тикланиши мумкин.

Жорий мавсумда Семеньо барча турнирлар доирасида 17 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига саккизта гол ва учта голли узатмани ёздириб қўйди.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали тақдим этган маълумотларга кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!