Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Челси" катта трансферни расман эълон қилди

Англияда янги юлдуз порлайди

Лондондаги «Челси» клуби «Кристал Пэлас» ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Максанс Лакруа билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 

26 ёшли футболчи 2032 йилгача мўлжалланган келишувга қўл қўйди ва расман жамоага 2026/2027 йилги мавсум бошланиши олдидан қўшилади. Бу ҳақда лондонликлар расмий сайтида маълум қилинди.

Ўтган мавсумда Лакруа барча мусобақалар доирасида клуби сафида 55 та ўйин ўтказди, учта гол урди ва яна учта голли узатма муаллифи бўлди. 

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг трансфер баҳоси 50 миллион еврони ташкил этади. 

2026 йили АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳимоячи Франция терма жамоаси таркибида учта учрашувда майдонга тушди, аммо самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ