"Челси" Конате трансферидан воз кечди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Ливерпуль" марказий ҳимоячиси Ибраима Конате "Челси"га ўтмайди. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, лондонликлар француз футболчисини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини муҳокама қилган, аммо якунда бу вариантдан воз кечишга қарор қилган.

Қайд этилишича, Конате яқин орада эркин агентга айланиши мумкин бўлса-да, унинг юқори маош талаблари "Челси"ни бу трансфердан қайтарган.

Шу билан бирга, 27 ёшли ҳимоячига қизиқиш сақланиб қолмоқда. Унинг хизматларига ПСЖ, "Бавария" ва "Реал" даъвогарлик қилмоқда.

Конате ўтган мавсум барча мусобақаларда 51 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!