"Челси" Коне трансферини кечиктирганига афсусланяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ёзги трансфер ойнасида Лондоннинг «Челси» клуби «Рома» ярим ҳимоячиси Ману Коне хизматларига жиддий қизиқиш билдиргани маълум бўлди.

Ўтган ёзда «синие» Коне учун тахминан 50 миллион евро таклиф қилиш имкониятига эга эди, аммо ўшанда келишув амалга ошмаган. «Corriere dello Sport» нашри ёзишича, янги мавсумни жуда ишонарли бошлаганидан сўнг «Рома» франциялик футболчининг нархини 100 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Янги мавсумда 25 ёшли Коне барча мусобақалар доирасида олти ўйинда майдонга тушиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди.

Футболчининг «Рома» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ярим ҳимоячининг бозор қиймати ҳозирча 60 миллион еврони ташкил этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!