“Челси” мени қабул қилмади

  • 07 Aug 15:36
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Челси”даги муваффақиятсиз фаолиятидан кейин яқинда Франциянинг “Марсель” жамоасига кўчиб ўтган Пьер-Эмерик Обамеянг Лондон клубидаги вазият ҳақида гапириб берди.

Эслатиб ўтамиз, Обамеянг “Барселона”да ярим мавсум давомида 13 та гол урганидан кейин ўтган йили ёзда “Челси”га трансфер қилинган эди. Габонлик тўпурар “аристократлар” сафида атиги учта тўп киритди холос.  

- Бу ҳолатни тушунтириш осон. Мен “Барселона”га умуман бошқа вазиятга келгандим. “Челси”дан фарқли ўлароқ, Каталонияда ходимлар ҳам, ўйинчилар ҳам мени яхши қабул қилишган.

Лондонда ҳаммаси бошқача бўлди. Чунки трансферимга Томас Тухель бош-қош бўлганди. Борганимдан бир ҳафта ўтиб, уни истеъфога чиқаришди. Бу келажагимга таъсир қилди. Оқибатда мени деярли ўйнатишмади.

Кейинчалик эса, менга боғлиқ бўлмаган муаммолар келиб чиқа бошлади, - деди Обамеянг.

 

Comments

You must be logged in to commet!