"Челси"нинг таклифи ерда қолди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Монако» жамоасининг марказий яримҳимоячиси Ламин Камара катта эҳтимол билан клубда қолиши мумкин.

Маълумотларга кўра, танилган журналист Мэтт Лоу хабар берганидек, «Монако» раҳбарияти 45 миллион евро таклиф этган «Челси» клубига футболчини сотишдан бош тортган. Ҳозирча лондонликлар яқин соатларда янги таклиф билан чиқиш-чиқмаслиги номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Англияда ёзги трансфер ойнаси 1 сентябрдан 2 сентябрга ўтар кечаси ёпилади.

Янги мавсумда 22 ёшли Ламин Камара барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда тўрт ўйинда майдонга тушди ва бир бор гол урishga муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!