"Челси" қутилмоқчи бўлган юлдузга етакчи клубдан чорлов бор

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Челси» клуби ҳужумчиси Николас Жексон энди «Наполи» скаутлари диққат марказида турибди.

Неапол жамоаси Ромелу Лукаку билан йўллари ажрашганидан сўнг ҳужум чизиғини кучайтириш устида иш олиб бормоқда. 

Журналист Жанлука Ди Марцио маълумотича, «Наполи» аллақачон «Челси» раҳбарияти билан боғланиб, Жексон бўйича расмий сўров юборган. Бироқ италияликлар олдидаги асосий муаммо ўзгармаган: янги футболчига шартнома таклиф қилишдан аввал таркибдан кимнидир сотиш ёки ижарага бериш керак.

«Наполи» учун яна бир жиддий тўсиқ – трансфер нархи. Маълумотларга кўра, «Челси» Николас Жексон учун тахминан 70 миллион евро талаб қилмоқда. 

25 ёшли сенегаллик ҳужумчига фақат неаполликлар эмас, «Астон Вилла» клуби ҳам жиддий қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!