"Челси" раҳбарияти "Астон Вилла" мураббийини чақиряпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Челси» клуби стандарт вазиятлар бўйича тажрибали мутахассис Остин Макфини ўз штабига жалб этишга қизиқмоқда. Ҳозирда шотландиялик мураббий «Астон Вилла» клубида фаолият юритмоқда. Бу ҳақда BBC манбалари хабар берди.

Хабарга кўра, лондонликлар раҳбарияти Макфини ўз сафига қўшиб олиш масаласида Бирмингем клуби билан музокара олиб бормоқда. У билан бирга ишлашни «Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо истамоқда. 

Шу билан бирга, «Астон Вилла» мутахассисига бошқа инглиз клублари, шунингдек, Саудия Арабистони жамоалари ҳам қизиқиш билдиргани айтилмоқда.

Остин Макфи 2021 йилдан буён «Астон Вилла»да стандарт вазиятлар бўйича мураббий сифатида ишлаб келмоқда. 46 ёшли мутахассис, шунингдек, Роберто Мартинес қўл остида Португалия терма жамоасида ҳам стандартлар бўйича мураббий вазифасини бажарган.

Ўтган мавсумда «Астон Вилла» стандарт вазиятлардан урилган голлар сони бўйича «Арсенал» билан биргаликда Англия чемпионатида етакчилик қилди. 2023/2024 йилги мавсумда эса «Астон Вилла» ушбу кўрсаткич бўйича Европанинг кучли бешта чемпионати клублари орасида энг самарали жамоага айланганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!