“Челси” рақиб мураббийини ўзига оғдириб олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Челси” раҳбарияти “Астон Вилла”дан стандарт вазиятлар бўйича мураббий Остин Макфининг жамоага қўшилганини расман тасдиқлади.

Шу вақтгача “Челси”да стандарт вазиятлар учун Бернардо Куэва масъул эди. Бироқ Хаби Алонсо бош мураббий этиб тайинланганидан кейин у захира ўриндиғидан узоқлашиб, энди асосан клубнинг ички ташкилий ишларига эътибор қаратмоқда.

Куэванинг ўрнини Алонсо штабида Макфи эгаллади. Уни қўлга киритиш учун “Челси” Англия Премьер-лигасининг бошқа клублари ва Саудия Арабистони жамоаларини ортда қолдирди. Бунинг учун лондонликлар “Астон Вилла”га маълум миқдорда товон ҳам тўлашди.

Макфи сўнгги беш йил давомида Роберто Мартинес бошчилигида Португалия миллий жамоаси штабида ҳам фаолият юритган эди. Мартинес эса ёзги жаҳон чемпионатидан кейин истеъфога чиққан.

Макфининг иши натижасида “Астон Вилла” 2023/2024 йилги мавсумда стандарт вазиятлардан Европанинг кучли беш лигаси клублари орасида энг кўп гол урган жамоага айланган.

Ўтган мавсумда эса “Вилла” Премьер-лигада стандарт вазиятлардан чемпион “Арсенал” билан тенг миқдорда гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!