"Челси" рақиблар сўраган юлдуз нархини туширди
«Челси» ҳимоячи Мало Гюсто бўйича потенциал харидорлар учун шартларни юмшатишга тайёр экани хабар қилинмоқда.
Ёзда француз футболчисини ўз сафига қўшиб олишни «Ливерпуль» жуда истаган, аммо «аристократлар» қўйган юқори талаблар туфайли келишув амалга ошмай қолган эди. Шунингдек, бу ўйинчини «Манчестер Сити» ҳам нишонда ушлаб турган эди.
CaughtOffside нашри маълумотича, Лондон клуби энди Гюстони «дегмас» ўйинчи сифатида кўрмаяпти ва унинг трансфер нархини қайта кўриб чиқиши мумкин.
Манбага кўра, агар «Ливерпуль» «Барселона» ҳимоячиси Рональд Араухони сотиб олмасликка қарор қилса, келаси йили яна Гюсто вариантга қайтиши эҳтимоли бор.
Аввалроқ «Челси» Мало Гюсто учун тахминан 75 миллион фунт стерлинг (деярли 88,5 миллион евро) талаб қилаётгани айтилган эди. Transfermarkt порталида 23 ёшли футболчининг баҳоси 35 миллион евро атрофида қайд этилган.
Жорий мавсумда ён томон ҳимоячиси Хаби Алонсо жамоаси таркибида олти ўйинда майдонга тушиб, бир марта голли пас билан ажралиб турди.

Фикрлар