"Челси" "Реал" тарбиялаган юлдузга жиддий даъвогар қиляпти
Алонсога шу юлдуз керак
«Комо» жамоасида тўп сурувчи марказий ҳимоячи Хакобо Рамон ҳали ҳам «Челси» клубининг эҳтимолий трансфер рўйхатида қолмоқда.
Европанинг етакчи жамоалари 21 ёшли футболчига бўлган қизиқишни тобора оширмоқда. Инсайдер Экрем Конур маълумотига кўра, асосий даъвогарлардан бири сифатида айнан «Челси» тилга олинмоқда. Лондон клуби Италияда Сеск Фабрегас қўл остида очилиб, тезда ривожланган иқтидорли испаниялик ҳимоячини жиддий тарзда ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, Хакобо Рамон ҳозирги жамоасида ўзини бахтли ҳис қилаётгани ва кетишга шошилмаётгани қайд этилмоқда.
Футболчининг номи шунингдек мадридлик «Реал»га қайтиш эҳтимоли билан ҳам боғланмоқда. Маълумки, «қироллик клуби» ўз тарбияланувчисини махсус шартномавий банд орқали анча камайтирилган нархда қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, марказий ҳимоячининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

Изоҳлар (0)