«Челси» «Сандерленд» ҳужумчисини кузатмоқда
«Челси» «Сандерленд» ҳужумчиси Брайан Броббини 40 миллион евро атрофида сотиб олишга жиддий қизиқмоқда.
«Сандерленд» клуби ҳужумчиси Брайан Бробби фаолиятини Лондоннинг «Челси» жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Саймон Филлипс хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Челси» 24 ёшли форвардни кузатишни давом эттирмоқда. Бробби янги мавсумни жуда яхши бошлагани қайд этилмоқда. Маълумотларга қараганда, лондонликлар нидерландиялик футболчини ёздаёқ ўз номзодлар рўйхатига киритган, ҳозир эса унга бўлган қизиқиш янада ортаётгани айтилмоқда.
Жорий мавсумда Бробби барча мусобақалар доирасида олти ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди.
Ҳужумчининг «Сандерленд» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Изоҳлар (0)