"Челси": Сен, шу ёз кетасан!
Лондоннинг «Челси» клуби аргентиналик вингер Алехандро Гарначо билан хайрлашишга қарши эмас. Бу ҳақда футбол бозори бўйича ишончли манба сифатида танилган инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Манба маълумотига кўра, агар ёзги трансфер ойнаси давомида клубга муносиб таклиф тушса, 19 ёшли футболчи жамоани тарк этиши мумкин.
Гарначонинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2032 йил ёзигача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи ўтган ёзда «Манчестер Юнайтед» таркибидан «Челси»га 46,2 миллион евро эвазига ўтган эди.
Ўтган мавсумда Гарначо барча мусобақалар доирасида 43 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва жамоадошларига 4 та голли пас йўллади.

Фикрлар