"Челси" супердарвозабонни арзимаган нархга оляпти
Ali Ahmadxo’jayev
Трансфер жуда арзон тушди
Аргентина терма жамоаси юлдузи клубини алмаштирмоқда. «Астон Вилла» ва Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес ёзги трансфер ойнаси ёпилгунча жамоасини ўзгартиради.
У Лондоннинг «Челси» клубига ўтади. Бу ҳақда спорт журналисти Фабрицио Романо ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.
Манбага кўра, трансфер қиймати 9 миллион евро этиб белгиланган.
Маълумотларга қараганда, Мартинес «Астон Вилла»ни тарк этиш қарорини клубнинг янги дарвозабон – Дзион Судзукини сотиб олганидан сўнг қабул қилган.
Бирмингем жамоаси япониялик посбонни янги мавсум учун асосий дарвозабон сифатида кўрмоқда.

Изоҳлар (0)