"Челси" тўрт футболчи кетишини эълон қилди
Англия Премьер-лигасида иштирок этаётган Лондоннинг машҳур "Челси" клуби таркибдаги бир қатор ўзгаришлар ҳақида маълум қилди.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, 30 июнда шартномалари муддати тугаётгани сабабли жамоани тўрт нафар футболчи тарк этади.
Броди Хьюз, Ричард Олисе, Сэм Рак-Саки ва Жими Тауриайнен ёзда ўзига бошқа жамоа топиши талаб этилади.
"Аристократлар" чемпионатни 10-ўринда якунлади ва келаси мавсум Европа кубокларида иштирок этмайди.
Жамоа янги тайинланган бош мураббий Хаби Алонсо қисқа фурсатда юқори мақсадлар ва нуфузли совринлар учун курашадиган янги лойиҳани бошлаши кутилмоқда. Бу жараёнда жамоа таркибида жиддий ўзгаришлар бўлади.

Фикрлар