
“Челси” ёқмади, кетаман!
2023 йили “Челси”га катта умидлар билан олиб келинган франциялик ҳужумчи Кристофер Нкунку ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартиришга қарор қилди.
27 ёшли футболчи учун “аристократлар” Бундеслига вакили “Лейпциг” клубига 60 миллион евро тўлаган эди. Бироқ Нкунку жамоадаги ролидан қониқмаяпти ва муҳитни ўзгартирмоқчи.
Таниқлик журналист Кристиан Фалькнинг маълум қилишича, Кристофер Нкункунинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача тузилганига қарамай, у клуб раҳбариятига мурожаат қилиб, ўзини трансферга қўйишни сўраган.
Жорий мавсум 42 та учрашувда 14 та гол ва бешта ассист қайд этган футболчи 15 июнда бошланадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қадар ўзига янги жамоа топмоқчи. Transfermarkt портали экспертлари тажрибали форвардни 45 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар