“Челси”га битта яхши ва битта ёмон хабар

“Челси” таркибни кучайтириш мақсадида “Ювентус” етакчиси Федерико Кьезага харидор бўлмоқда. Манбалар Турин клуби ўз футболчиси учун 100 миллион евродан кўпроқ маблағ кўрсатилган таклиф кутаётганини маълум қилди.

Яхши хабар шундан иборатки, “Ювентус” хўжайинлари клубнинг молиявий аҳволини яхшилаш учун Кьезани сотишга рози. Бунинг учун улар ўз кўнглига тугиб қўйган нархни топса бўлди. Бу “Челси”нинг қўлидан келиши ҳам сир эмас.

Бироқ, кутилмаган муаммо ҳам келиб чиққанини айтиш керак. Федерико Кьеза жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди. “Ювентус” январда бу футболчини жароҳат туфайли сотмайди. Энди “Челси” ёзгача сабр қилишига тўғри келади.

Федерико Кьезанинг ўзи ҳам кучли клублардан таклиф бўлса, Туринни тарк этишга мойиллигини билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!