Чемпионлар лигасида очко йўқотмаган бешта жамоа қолди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Европа майдонларидаги энг нуфузли мусобақа — Чемпионлар Лигасида умумий босқичнинг учинчи тур баҳслари якунланди. Жадвалга назар ташласак, ҳозирча бешта жамоа уч турдан сўнг ҳам бирорта очко йўқотмаганини кўриш мумкин. 

Ҳар бири тўққизта очкодан жамғарган бу клублар қаторига ПСЖ (тўплар нисбати +9), «Астон Вилла» (+9), «Ливерпуль» (+5), «Реал» (+5) ва «Бетис» (+3) киради.

Лидерлар сафида «Бетис»нинг пайдо бўлиши кўпчилик учун кутилмаган ҳолат бўлди. «Оқ-яшиллар» илк уч турда «Лилль»ни 3:2, «Порту»ни 3:2, «Фейеноорд»ни эса 1:0 ҳисобида мағлуб этди.Кейинги турда «Бетис» сафарда «Боруссия» меҳмони бўлади.

Эслатиб ўтамиз, учинчи турнинг марказий учрашувида ПСЖ ўз майдонида «Барселона»ни 4:2 ҳисобида таслим этди.

Чемпионлар Лигасининг умумий босқичи тўртинчи тур учрашувлари 3 ва 4 ноябрь кунлари ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!