Шахмат. Чемпионларимиз кутиб олинди
Сербиянинг Врнячка-Баня шаҳрида ўтказилган 8–18 ёш тоифаларидаги рапид ва блиц бўйича Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилган ёш шахматчиларимиз Тошкентга қайтиб келди.
Бугун тонгда шахматчиларимиз Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев, Спорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходимлари ҳамкорлигида ота-оналар ва мураббийлар иштирокида самимий ҳамда тантанали руҳда кутиб олинди.
Мусобақа якунларига кўра, терма жамоамиз 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритиб, яна бир бор юксак натижаларни намойиш этди.
Ушбу ютуқлар билан барча спортчиларимизни, уларнинг ота-оналари ва мураббийларини самимий муборакбод этамиз. Янги зафарлар бардавом бўлсин!

Фикрлар