Черан мутлақ рекордчи!
"Пахтакор" клубининг сербиялик легионери Драган Черан Ўзбекистон чемпионати рекордларини ўрнатишда давом этмоқда.
У кетма-кет ва умуман беш мавсум тўпурарликка эришган биринчи ўйинчига айланди. Шу тариқа, Черан бу борада ўзининг рекордини янгилаб қўйди. "Пахтакор" таркибида Драган Суперлигада ҳозирча 136 ўйинда 96 гол муаллифига айланди.
Унинг "шерлар" учун урган жами голлари сони 120 тага етди. Ўзбекистон чемпионатида эса Черан жами 130 гол муаллифига айланиб улгурган.
Фикрлар