Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

ЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Челси"ни енгди

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

Англиялик ҳужумчининг икки голи ўйин тақдирини ҳал қилди

УЕФА Чемпионлар лигасининг илк турида Венсан Компани бошқарувидаги "Бавария" ўз уйида Лондоннинг "Челси" клубини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 
 
Дастлаб, тўқнашувнинг 20-дақиқасида Чалобах ўз дарвозасини ишғол қилиб, автогол муаллифи бўлди. Шундан сўнг эса 27-дақиқада Харри Кейн 11 метрлик жарима зарбасидан ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Коул Палмер орадаги фарқни қисқартирган эди. Бироқ, иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида англиялик форвард дублни расмийлаштирган ҳолда, германияликларнинг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Шунингдек, Палмер ҳам ўйин якунланаётганда дубль муаллифи бўлган эди. Лекин гол кейинчалик бекор қилинди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ