Дьёкерешнинг агенти "Арсенал"га ультиматум қўйди
Ҳужумчи майдонга кам тушаётган «Арсенал» ҳужумчиси Виктор Дьёкереш жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда indykaila манбаси хабар бермоқда.
Футболчининг агенти клуб раҳбарияти билан шошилинч учрашув талаб қилган. Унинг таъкидлашича, Дьёкереш энди захира ўриндиғида ўтиришга тайёр эмас. Агар вазият яқин вақт ичида ўзгармаса, ҳужумчи жамоасини алмаштиришга рози.
Виктор Дьёкереш 2025 йилдан бери «Арсенал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Лиссабоннинг «Спортинг» клубидан ўтган эди.

Фикрлар