"Сити"дан Энцо Фернандес даҳшатли сумма сўрашди
«Челси» клуби «Манчестер Сити» раҳбариятига аргентиналик ярим ҳимоячи Энцо Фернандесни 164 миллион евро эвазига сотишга тайёр эканини маълум қилди.
Бу ҳақда Topskills Sports UK манбаси хабар берди.
Манбага кўра, Фернандес ҳали ҳам «Манчестер Сити» сафига ўтиш истагида қолмоқда, аммо трансфер жараёнини шахсан ўзи тезлаштириш ёки босим ўтказишни режалаштираётгани йўқ.
Хабарда таъкидланишича, «Манчестер Сити» аввало ўз таркибидан бир неча футболчини сотиб, шундан сўнггина Фернандесни сотиб олиш вариантини жиддий кўриб чиқмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда 25 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 54 ўйинда майдонга тушди, 15 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар