Дана Уайт энди боксга ҳам "аралашмоқчи"
UFC президенти Дана Уайт келажакда бокс соҳасида ишлаш нияти борлигини маълум қилди. Бу ҳақда тез орада расман эълон қилинади.
“Тез орада баъзи муҳим янгиликлар эълон қилинади. Агар сиз мени яхши билсангиз, мен ҳеч қачон қила олмайдиган нарсам ҳақида гапирмаслигимни биласиз. Мен ҳеч қачон бундай гапларни айтмаганман [бокс режалари ҳақида]. Биз узоқ вақтдан бери бокс билан боғлиқ бир нечта лойиҳаларни муҳокама қилдик” - деди Уайт Bloody Elbow порталига берган интервьюсида.
Фикрлар