Дарвозабон “авлиё”га айланади
Англия Чемпионшипида иштирок этаётган “Саутгемптон” клуби Бундеслига гранди “Бавария”дан ижарага олинган дарвозабон Даниэль Перец бўйича сотиб олиш бандини ишга туширишга қарор қилди.
Маълумотларга кўра, “Саутгемптон” исроиллик дарвозабоннинг ўйинларидан қониққан ва уни жамоада олиб қолишни истамоқда.
Перец ижара даврида ишончли ўйинлари билан мураббийлар штаби эътиборини қозонди. Шу сабаб клуб унинг трансферини тўлиқ расмийлаштиришга тайёрланмоқда.
Дарвозабоннинг келажаги узоқ вақт муҳокама қилинган эди, аммо энди “Саутгемптон” уни доимий тарзда таркибга қўшишга яқин турибди.
Transfermarkt портали 25 ёшли дарвозабонни 2 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар