Дастан Сатпаев "Челси"га қайтади
Қозоғистонлик ёш ҳужумчи Дастан Сатпаев жароҳатдан тўлиқ тиклангунча «Бёрнли»дан «Челси»га қайтарилади, деб хабар бермоқда Sports.kz нашри Talk BFC манбасига таяниб.
«Жамоанинг энг яхши ўйинчиси жароҳат олди.
Хабарларга кўра, Дастан Сатпаев уйдаги «Мидлсбро»га қарши ўйинда олган жароҳати сабаб бир неча ҳафта майдонга туша олмаслиги мумкин. У ўйин давомида алмаштирилди ва шу пайтда оёғини ушлаб қолгани кўринди.
Тикланиш даврида футболчи «Челси»га қайтиб, соғлиги тиклангач яна шимолга йўл олади», — дея ёзади манба.
Публикация от TalkBFC (@talkbfc)
2 сентябрь куни Англия Чемпионшипи 4-тури доирасида «Мидлсбро»га қарши уй ўйинида Сатпаев баҳснинг энг яхши ўйинчиси деб топилган эди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. 18 ёшли форвард асосий таркибда майдонга тушди, аммо 81-дақиқада оёғидан олган жароҳати сабаб ўйинни давом эттира олмай, алмаштиришни сўрашга мажбур бўлди. Кейинроқ «Бёрнли» клуби расман маълум қилишича, қозоғистонлик футболчи жароҳати туфайли бир неча ҳафта ўйинларни ўтказиб юбориши кутилмоқда.

Фикрлар