Дастан Сатпаевнинг "Бёрнли"даги ўйинларини баҳолашди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Британиянинг машҳур The Sun нашри Қозоғистон терма жамоаси ҳужумчиси Дастан Сатпаевнинг «Бёрнли» сафида ижара асосидаги дебюти ҳақида фикр билдирди, деб хабар беради Sports.kz.

Нашр журналистлари 18 ёшли футболчини «Челси» клубини вақтинча тарк этган ўйинчилар ҳақидаги таҳлилий мақолага киритди ва унинг Чемпионшипда қолдирган илк таассуротларини ижобий баҳолади.

«Сатпаев Чемпионшипда «Бёрнли»  шарафини ҳимоя қилмоқда ва ҳали гол урмаганига қарамай, дастлабки тўрт ўйиндаёқ мухлисларнинг эътиборини қозонди», — дея ёзади The Sun.

Нашр, шунингдек, Қозоғистон терма жамоаси аъзосининг олган жароҳатига ҳам тўхталиб ўтди. Оёқнинг орқа қисмидаги мушак жароҳати сабабли Сатпаев «Бристоль Сити»га қарши учрашувни ўтказиб юборди. Ушбу беллашувда «Бёрнли» 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. 

Хабар қилинишича, форвард бир неча ҳафта давомида майдонга туша олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Сатпаев Лондоннинг «Челси» клубига олматилик «Қайрат» таркибидан ўтган эди. Шундан сўнг у мавсум охиригача ижара асосида «Бернли» жамоасига йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!