Давид Де Хеа «Ювентус»га ўтиши мумкин

  • 01.06.2026 22:17
  • Соғиндиқ Кенжебаев
  • 0
  • Футбол
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Италиянинг машҳур клуби «Ювентус» собиқ «Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид де Хеани жамоага таклиф этиш имкониятини кўриб чиқмоқда,

Туринликлар асосий эътиборни испаниялик посбонга қаратди. Бунгача клубнинг асосий варианти сифатида «Ливерпуль» дарвозабони Алиссон кўрилган, аммо музокаралар кутилган натижа бермаган. Мерсисайд клуби янги бош мураббий тайинланмагунча бразилиялик дарвозабонни сотиш ёки ижарага бериш масаласини кўтармаслигини маълум қилган.

Шунинг ортидан де Хеа «Ювентус» дарвозабонлар қаторини кучайтириш учун асосий номзодлардан бирига айланди.

Ўтган мавсумда 35 ёшли испаниялик посбон «Фиорентина» шарафини ҳимоя қилди. У барча мусобақаларда жами 46 ўйинда майдонга тушиб, 59 гол ўтказиб юборди ва 13 учрашувни дарвозасини дахлсиз сақлаган ҳолда якунлади.

Маълум қилинишича, де Хеанинг Флоренциядаги ишончли ўйини яна бир бор Европа гранди клубларининг эътиборини тортган. Энди тажрибали дарвозабон Италиянинг энг совриндор жамоаларидан бири сафида фаолиятини давом эттириши мумкин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!