Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Давид Райя “Арсенал”дан Ла Лигага кетмоқчи

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

У ватанидан 16 ёшида чиқиб кетган

“Арсенал” дарвозабони Давид Райя Ла Лигада ўйнаш тажрибасига эга бўлишни истаётганини тан олди.

Райя 16 ёшида, ҳали мактаб ўқувчиси бўлган пайтида Англияга кўчиб келган. Шундан бери футбол ватанидаги фаолияти давомида Давид дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бирига айланди.

Райянинг “Арсенал”даги ишлари жуда яхши кетмоқда. У кетма-кет уч мавсумдан бери Англия Премьер-лигасининг “Олтин қўлқоп” мукофотини қўлга киритиб келмоқда. Бироқ 31 ёшли испаниялик дарвозабон фаолияти якунлангунига қадар ўз ватанига қайтиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.

- Ҳа, Ла Лигада ўзимни синаб кўришни чиндан ҳам истайман. Ҳозирча бу ерда ўзимни жуда бахтиёр ҳис қиляпман, аммо Испания лигасида ўйнаш тажрибасига эга бўлишни албатта хоҳлайман.

Менимча, бу жуда рақобатбардош лига. Эҳтимол, келажакда Испания клубларидан бирида ўйнаш имкониятига эга бўларман. Мен испанияликман ва у ерда ўйнашни жуда хоҳлардим, бу аниқ, - деди Райя Marca нашрига берган интервьюсида.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ