Давид Вилья АҚШ клубини сотиб олди

Япониянинг “Виссел Кобе” клубида фаолият олиб бораётган ҳужумчи Давид Вилья АҚШнинг “Куинсборо” клуби хўжайинига айланди.

Таъкидлаш керакки, "Куинсборо" клуби келаси мавсумдан бошлаб АҚШнинг иккичи даражадаги лигаси – USL да иштирок этишни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Вилья учун АҚШ бегона эмас. Боиси, у япон клубига ўтгунича бир неча мавсум "Нью-Йорк Сити" шарафини ҳимоя қилган.