Даврон Файзиев: Роналдунинг дубллари "Реал"га етишмади, "Юве"га эса етмади. Сарри билан бу таркиб шунчаки увол

"Манчестер Сити" ЕЧЛ нимчорак финал жавоб баҳсида "Реал"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. "Лион" эса, Роналду бошчилигидаги "Ювентус"ни мусобақадан чиқариб юборди.

Учрашувлардандан сўнг таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида ўйинлар борасидаги фикрларини баён этди.

- Иккита тенг кучли жамоа ўйнаганда кўпинча шундай майда деталлар ҳал қилади. Варан бир йўла икки марта адашди. Нега? Чунки "Манчестер Сити"нинг даҳшатли прессинги мажбур қилди. Бу оддий кўринган хатолар замирида "Сити"нинг тўпсиз ҳаракати ётибди. Балки Зидан ва "Реал" мухлисларининг Варанга нисбатан дастлабки реакцияси жуда салбийдир. Аммо эслатиб ўтмоқчиман, "Реал Мадрид" 4 марта Чемпионлар лигасини шу Варан билан ютди, Франция эса жаҳон чемпионатини.

"Ювентус" Маурицио Сарри борасида расмий хабар берди (Фото)

Ee5ajL-XkAEsvL1

Нариги учрашувда апсет бўлди. "Лион" турнир фаворитларидан бири "Ювентус"ни йиқитди. Роналдунинг дубллари "Реал"га етишмади, "Юве"га эса етмади. Сарри билан бу таркиб шунчаки увол. "Ювентус" бошқа мураббий билан кўкаради ва мевага киради. Сарри эса ТОП эмас ва унинг учун ҳам хайрли йўл бошқа клубдир.

"Манчестер Сити" ва "Лион" кун қаҳрамонлари. Катта фаворитларни чиқариб юборишди, - дея ёзди Даврон Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SHAXBOZ BEKMURODOV
08/08/2020 22:54
Uta oqilona fikir, Davron Fayziyevni juda hurmat qilaman. Afsus yana bir yil Ranaldu ulg‘ayishda davom etmoqda, va pasayishda, Buffon intig‘ib kutgan kubok, Yana nariroqqaa suruldi hammasi bo‘lib YUVE yana quruq qoldi.