Даяна Ястремская финалга чиқди
Zohir2018
Украиналик теннисчи учун мавсум омадли бошланди
Австралиянинг Аделаида шаҳрида аёллар ўртасида ўтаётган "Adelaide International" турнирининг ярим финал учрашувлари қизғин ўтмоқда.
Унда украиналик Даяна Ястремская ва беларуслик Арина Соболенко ўзаро тўқнаш келди. Баҳс 6:4, 7:6 ҳисобида Даяна фойдасига ҳал бўлди.
Шу тариқа, Ястремская бош соврин учун ўтадиган ўйинда автралиялик Эшли Барти, ёки америкалик Даниэль Коллинзга қарши кортга чиқади.

Изоҳлар (0)