Де Брюйне: Гвардиола билан ишлаш оғир
"Манчестер Сити" футболчиси ўз устози Пеп Гвардиола ҳақида фикр билдирди.
"Ҳозир Пепнинг ғояларини жуда осон қабул қиламан. Одатда, футболчидан майдонда ўзининг максимал имкониятларини намойиш этиши сўралади. Гвардиола билан ишлаш оғир. Айниқса, дастлабки даврларда.
Ёдимда, у биринчи келганида, аввал ҳамма билан яхшилаб танишиб чиққан. У берадиган топшириқлар шу қадар кўпки, баъзида йигитлар, бошим ёрилиб кетади, деб айтишади", - дейди 28 ёшли футболчи.


Изоҳлар (0)