Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Де Дзерби "Тоттенхэм"га Савио келганини баҳолади

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Жуда муҳим трансфер

«Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто Де Дзерби бразилиялик ярим ҳимоячи Савионинг жамоага қўшилиши ҳақида фикр билдирди. 25 август куни футболчи расман «Манчестер Сити»дан Лондон клубига ўтди.

«Савио — жамоага энергия, ижодкорлик ва қанотларда юқори сифат олиб кирадиган футболчи. У ҳужумни кескинлаштиришдан қўрқмайди, ноодатий ҳаракатлари билан ўйин тақдирини ўзгартиришга қодир. У биз билан эканига жуда хурсандмиз», — дея Де Дзербининг сўзларини «шпор» матбуот хизмати келтиради.

Янги мавсум Англия премьер-лигасининг биринчи турида «Тоттенҳэм» сафарда «Манчестер Сити»га йирик ҳисобда — 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Клубнинг навбатдаги ўйини 26 август куни Лига кубоги доирасида «Чарльтон»га қарши бўлиб ўтади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ