Де ла Фуэнте "ЖЧ-2026"да Испания ғалабасини изоҳлади
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте жаҳон чемпионати-2026 да қўлга киритилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
«Бу ғоя асосида тарбия топган, унга содиқ қолган ва уни янада такомиллаштирган авлоддан жуда фахрланаман. Бу футболчилар бизга ҳақиқий жамоавий ўйин намунасини кўрсатишди, бир оиладек бўлишди. Улар маҳоратли, катта салоҳиятга эга, юксак истеъдодли ўйинчилар. Мен улардан фахрланаман.
Ҳис-туйғулар жуда кўп. Биз бу авлод футболчилари билан қўлимиздан келган барча совринларни қўлга киритдик.
Менимча, ўйин анча олдин якунланиши мумкин эди. Мартинеснинг бир неча маротаба дарвозани қутқариб қолгани ҳисобни эртароқ очишимизга, ғалабани тезроқ таъминлашимизга йўл қўймади. Лекин бу жаҳон чемпионати финали – бу ерда азобланишга ҳам тайёр бўлиш керак, рақиб майдонда ўн киши бўлиб қолган тақдирда ҳам. Биз ҳар қандай сценарийга тайёр эдик», – деди де ла Фуэнте.

Фикрлар