Де Хеа Испанияга қайтиши мумкин
Айни пайтда эркин агент бўлиб турган Давид Де Хеа фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Унга "Реал Бетис"дан таклиф келган, дея хабар бермоқда "Diario Sport" нашри.
Пеллегрини шогирдлари Ла Лиганинг янги мавсумида 10 та гол ўтказиб юборишга улгурди. Шунингдек, жамоанинг асосий посбони Руи Силва ҳам жароҳат олган. Шу сабабли, Испания клубига янги кипер керак.
Де Хеага ёзда бир қанча клублардан қизқиқшлар бўлди. У Саудия, Италия ва Германияга йўл олиши мумкин эди.
Фикрлар